Фарғона водийсида гипсокартон ва гипс чиқарувчи улкан завод ишга тушади

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда OPTIMUS бренди билан ном чиқарган гипсокартон корхонаси ишлаб чиқариш ҳажми ва ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида 3 томонлама келишувга асосан Ўзбекистон, Хитой ва Германия ўзаро ҳамкорлигида 2019 йилнинг 1-чорагида ишлаб чиқариш қуввати йилига 15 млн квадрат метр гипсокартон ва 100 минг тонна гипс бўлган заводларни ишга туширади.

Бош менеджеримиз Германиядаги ўз иш сафарини якунлаб қайтди

Корхонамиз бош менеджери лавозимида фаолият юритиб келаётган Абдулазиз Ғуломов 2018-йилнинг 18-июндан 13-июлгача бўлган муддатда Германияда ўзининг амалий ва бизнес сафарида бўлиб қайтди. 27 кунлик сафар давомида,                                корхонамиз бош менеджери гипсокартон ва қурилиш гипси бизнес профилида фаолият юритиб келаётган 3 та немис                                                                корхонаси билан учрашиб, музокаралар ўтказишга эришган.

Музокаралар муваффақиятли ва фойдали ўтганлиги муносабати билан, янги немис бизнес хамкорларимиз  келаси  музокараларни бажонидил Ўзбекистонда ўтказишга розилик билдиришган. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад,  аввало Германия билан яқиндан бизнес муносабат ўрнатиш, шунингдек корхонамизнинг келаси 2019-йил 1-чорагида                 ишга тушиши кўзда тутилаётган янги проетларимиз устида музокаралар олиб борилди”-  дейди Абдулазиз Ғуломов.