Бош менеджеримиз Германиядаги ўз иш сафарини якунлаб қайтди

Корхонамиз бош менеджери лавозимида фаолият юритиб келаётган Абдулазиз Ғуломов 2018-йилнинг 18-июндан 13-июлгача бўлган муддатда Германияда ўзининг амалий ва бизнес сафарида бўлиб қайтди. 27 кунлик сафар давомида,                                корхонамиз бош менеджери гипсокартон ва қурилиш гипси бизнес профилида фаолият юритиб келаётган 3 та немис                                                                корхонаси билан учрашиб, музокаралар ўтказишга эришган.

Музокаралар муваффақиятли ва фойдали ўтганлиги муносабати билан, янги немис бизнес хамкорларимиз  келаси  музокараларни бажонидил Ўзбекистонда ўтказишга розилик билдиришган. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад,  аввало Германия билан яқиндан бизнес муносабат ўрнатиш, шунингдек корхонамизнинг келаси 2019-йил 1-чорагида                 ишга тушиши кўзда тутилаётган янги проетларимиз устида музокаралар олиб борилди”-  дейди Абдулазиз Ғуломов.