• Нархи: 35 500 сўм
  • Ўлчами (мм): 2500 × 1200 × 12.0
  • Вазни: 26 кг
  • Ранги: яшил

Шарх: Ушбу махсулот қолган махсулотларга нисбатан бироз қиммат бўлишига қарамасдан унга бўлган талаб ва эхтиёж тобора ошиб бормоқда. 3 м² юзага эга бўлган “Optimus” гипсокартон листи 2500 ×1200 ×12.0 мм ўлчамларда ишлаб чиқарилади.

Хусусиятлари: “Optimus” гипсокартон листлари ўзининг 100%  экологик тозалиги ва хеч қандай кимёвий қўшимчаларсиз ишлаб чиқарилиши билан ўз мижозлари мехрини қозонган.

Ушбу махсулот бино ва иншоатларнинг ташқи қисмини беркитиш, шовқин қайтарилиши (шумоизоляция), иссиқлиқ ва совуқликни бино-иншоат ёки хона ичига кириши ва ундан чиқиб кетишини олдини олиш учун энг қулай ва хамёнбоп воситадир.

Ўз навбатида, Гипсокартон юзасининг силлиқлиги хонанинг ички пардозидан олдин қурилиш усталари ишини бирмунча осонташтириб, шпаклёвка, гулқоғоз (обой) каби ишларни сифатли ва текис чиқиши учун хизмат қилади.

Махсулот хиллари:

Корхонамиз томонидан қуйидаги Гипсокартон турлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган:

  1. Классический
  2. Влагастойкий
  3. Огнестойкий

Рақобатчилар билан фарқ: “Optimus” гипсокартонлари ўзининг экологик тозалиги, хамёнбоплиги ва юқори сифатлилиги билан бошқа рақобатчиларидан фарқ қилади.

Зеро, мижозларни рози қилиш бизнинг энг устувор вазифамиздир!